• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин чиқди.

ФВВ ҳодиса бўйича маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича,  4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

"Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ",-дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Тошкентдаги қурилиши битмаган бинолар билан боғлиқ илк ҳодиса эмас. Бундан аввалроқ Тошкентда барпо қилиш жараёни якунланмаган 12 қаватли бино ёниб кетгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар