• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси кўмагида ва иштирокида халқаро “Ўзбекистон-Озарбайжон давлатларининг ривожланиш тарихи, янги даври ва ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.

Даставвал, Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси раиси Фуад Муродов бошчилигидаги делегация Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан ташкил этилган Фузулий номидаги Маданият ва Тадқиқот маркази билан танишди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов университет мажлислар залида бўлиб ўтган конференсияни очиб берар экан, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, биродарлик ҳақида тўхталиб, ушбу муносабатлар мамлакат раҳбарияти даражасида юксак қадрланишини таъкидлаб, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда икки мамлакат ва диаспораларнинг давлат тузилмаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

Шундан сўнг, Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси раиси Фуад Муродов сўзга чиқиб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик абадий эканига урғу қаратиб, бу абадий ҳамкорликнинг тамал тошини Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиев ўрнатганини билдирди.

Ҳайдар Алиев мустақил Озарбайжоннинг асосчиси эканлигини таъкидлаган Фуад Муродов Умуммиллий Лидер Озарбайжон маданияти, тили, тарихи, миллий ва маънавий қадриятлари ҳимоячиси эканлигини айтди.

Фуад Муродов икки қардош давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда диаспоралар ва ушбу соҳага масъул давлат ташкилотларининг аҳамияти ҳақида гапирар экан, келажакда бу борада муҳим қадамлар қўйиш зарурлигини қайд этди.

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов тарихи узоқ асрларга туташувчи озарбайҳон ҳамда ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик, қардошлик муносабатларининг энг гўзал намуналари сифатида лидерларимиз Ҳайдар Алиев ва Шароф Рашидов, Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий каби кўплаб адибларимиз томонидан яратилган дўстлик алоқаларини урғулади.

Тарихий синовлардан муваффақиятли ўтган Озарбайжон-Ўзбекистон дўстлиги Ватан муҳорабаси йилларида қардош ўзбек халқининг, Ўзбекистон давлатининг Озарбайжон билан бир сафда бўлганини таъкидлаган Самир Аббасов Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни буюк тарихий ғалаба билан табриклаган мамлакат раҳбарларидан бири эканлигини сўзлади. У давлат раҳбарларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида давлатларимиз стратегик иттифоқчиларга айланганига урғу қаратди.

Ўзбекистондаги Озарбайжон диаспора ташкилоти раиси Мобил Маммедов, Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик Жамияти ижрочи директори Эркин Нуриддинов каби маърузачилар Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллат вакиллари, жумладан, юртдошларимиз учун барча шароитлар яратилганини билдириб, бу ерда истиқомат қилаётган озарбайжонлар Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётганига эътибор қаратди.

АМЕА (Озарбайжон Миллий Илмлар Маркази) Тарих институти ижрочи директори, доцент Илғор Нифталиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, профессор Бобохон Шариф, Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази эксперти, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Давлат қўмитаси эксперти, фалсафа фанлари доктори Исмоил Хўжахонов, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети доценти Тоҳир Қаҳҳор ва Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Гулбаҳор Ашурова ўз чиқишларида Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик, қардошлик муносабатлари тарихи, унинг истиқболлари ҳақида гапирар экан, қардош давлатлар ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик ва муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини қайд этишди.

Ўхшаш янгиликлар