• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ахборотига кўра, жорий йилнинг 10 май куни соат 00:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Бахт кўчасида яшовчи 32 ёшли М.Ж. маст ҳолатда бўла туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида ўзининг қўшниси 35 ёшли О.Г.нинг яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон эшигини тош билан бузиб очиш орқали ғайриқонуний равишда киради. Хонадондаги шкафлардан моддий қийматга эга бўлган нарса ва буюмларни излаб, у ердан ҳеч қандай моддий қимматли нарса ва буюмларни топа олмагач, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар