• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Жаҳон банки ногирон фуқароларга грант маблағлари ажратади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида мутасаддилар Жаҳон банкининг масъул мутахассислари билан учрашувида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 49552 нафар ногиронлиги бор фуқаролар истиқомат қилади, шунингдек, давлат таъминотида бўлган иккита Мурувват уйи мавжуд: уларнинг бири катта ёшдаги, иккинчиси эса болалар учун ихтисослаштирилган.

Йиғилишда Мирзо Улуғбек туманидаги “Мурувват” эркаклар учун интернат-уйининг бир қисми таъмирланаётганлиги, Юнусобод туманидаги “Мурувват” уйи ҳудудида эса боғ ташкил этилаётганлиги қайд этилди. Бундай хайрли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, 4,5 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Жаҳон банки масъул мутахассислари Ўзбекистон ҳукумати “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилганлигини, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлардан хабардорлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилганлиги, лекин мавжуд ҳолат таҳлил этилганда, ногиронлар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар етарли даражада эмаслигини таъкидлашди.

Шунинг учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларида ногиронлар учун алоҳида йўлакчалар қуриш, уларнинг саломатлигига ғамхўрлик қилиш, айниқса, иқлим ўзгаришлари билан бундай фуқароларнинг соғлигига эътиборни кучайтириш мақсадида грантлар ажратиш тавсия этилди.

Ўхшаш янгиликлар