• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида "наркограффист" қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Хасанбой” маҳалласининг профилактика инспектори Тикланиш кўчасида жойлашган бинонинг деворига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи “наркограффити”ларни чизаётган номаълум шахсни аниқлаб, қўлга олди.

Аниқланишича, “наркограффист” 25 ёшли Ахтам Р. бўлиб чиқди. Ундан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ қутиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Ўхшаш янгиликлар