
Сурхондарё вилоятининг икки туманига ҳоким тайинланди.
Назаров Шухрат Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Мардонов Қосим Ангор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.