• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image

Интеллектуал мулк агентлигининг Қашқадарё вилояти интеллектуал мулк ҳимояси маркази томонидан “Севимли” телеканали, яъни “Master media production and broadcast” масъулияти чекланган жамиятига лицензия шартномаси асосида тегишли бўлган аудиовизуал асарлардан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланилаётганлиги ҳолати юзасидан мурожат ўрганиб чиқилди. 

Хусусан, фуқаро A.К томонидан шартнома асосида “Севимли” телеканалига тегишли бўлган “Чуқур”, “Истанбуллик келин”, “Ичкарида”, “Қора ният”, “Зулейҳа” каби турк сериалларини www.asil-media.net веб-саҳифасида ҳуқуқ эгасининг розилигсиз, у билан шартнома тузмаган ҳолда телеканалнинг логоси туширилган аснода барчанинг эътиборига етказиш билан шуғулланиб, моддий манфаат кўриб келган. 

Шунга кўра, A.К нинг ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига кўра ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади. Қашқадарё вилояти интеллектуал мулк ҳимояси маркази томонидан тегишли тартибда ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилди.                    

Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев шу ҳақда маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар