• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Охирги 72 соат ичида Телеграм фойдаланувчилари сони 25 миллионга кўпайган ва умумий ҳисобда 500 миллион нафарга етган. Бу ҳақда мессенгер асосчиси Павел Дуров ўзининг телеграм каналида хабар берди.

“Ярим миллиард фаол фойдаланувчига эга ва ўсишни жадаллаштирган Телеграм шахсий ҳаёт ва хавфсизликка содиқ алоқа платформасини излаётганлар учун энг катта бошпана бўлди. Биз бу масъулиятни жуда жиддий қабул қиламиз. Биз сизни хафа қилмаймиз”, дейди Павел Дуров.

Телеграмга қўшилган янги фойдаланувчилар орасида бутун дунё аҳолиси вакиллари бор. Хусусан, 38% Осиё, 27% Европа, 21% Лотин Aмерикаси ва бошқа ҳудудлардан.

“Кунлик 1,5 миллион янги фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган. Бу эса аввалги барча рекордларни ортда қолдирди”, дейди Дуров.

Ўхшаш янгиликлар