• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

АҚШ Тайванга мудофаа соҳасида ёрдам  беришда  давом  этади. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Хитойнинг Тайвань яқинидаги ҳаракатларидан жиддий хавотирда ва уни беқарорлаштирувчи фактор сифатида баҳолайди.

“Биз Пекинни ушбу ҳарбий, дипломатик ва иқтисодий босимдан воз кечишга чақирамиз. Биз Тайвань кўрфазининг ҳар икки қирғоғида тинчликдан манфаатдормиз, шунинг учун Тайванга мудофаа қудратини сақлаб туриши учун кўмак беришда давом этамиз”, – деган Кирби.

Шу билан бирга, Пентагон расмий вакили Вашингтоннинг  ушбу ҳаракатлари “Ягона Хитой” сиёсатига мос келишини алоҳида таъкидлади. Тайванни қўллаб-қувватлаш эса  “ХХР томонидан келаётган таҳдидларни олдини олишга қаратилган”.

Маълумот ўрнида: 1949 йилдан буён Тайвань ва Хитой амалда бир-бирини тан олмасдан келмоқда. 1971 йилда Хитой БМТ хавфсизлик кенгашиинг доимий аъзоси сифатида Тайваннинг ўрнини эгаллади. Жаҳон ҳамжамияти оролни Хитойнинг бир қисми сифатида тан олса-да, Пекин Ғарбни икки хил стандартларда айбламоқда.

Ўхшаш янгиликлар