• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Шаҳрисабз шаҳридан 3 соатлик масофани ташкил этадиган Ғелон қишлоғи аҳолиси 5 мингга яқин. У ерда асосан тожик миллатига мансуб одамларни учратасиз. Ҳисор сув омборидан кўтарилиб қишлоққа яқинлашиб борар экансиз, телефонингиз алоқадан узилади. Бетакрор табиат эса сизни лол қолдирмай қўймайди... 

Мазкур ҳудудга ташриф буюрган ҳар бир киши ёқимли шабадани ҳис қилиб туради. Ҳатто жазирамада ҳам. Бунинг сабаби қишлоқ денгиз сатҳидан 2 600 метр баландликда жойлашган.

Биласизми, Ғелон қишлоғида сўнгги 5 йилда биронта ажрим ҳолати қайд этилмаган экан. Буни ҳаттоки давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда алоҳида эътироф этган эди.  

"Ғелон қишлоғида кейинги беш йилда биронта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган. Биз буни қишлоқ аҳлининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, маҳалла фаоллари, айниқса, нуронийларимизнинг жонкуярлиги натижаси деб биламиз. Бундай ижобий тажрибани бутун эл-юртимизга ибрат қилиб кўрсатсак албатта арзийди. Бизга, элимизга ажримлар ярашмайди" ,-деган Шавкат Мирзиёев.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган "Ёшлар туризми" қурултойи доирасида Ғелон қишлоғига ташкиллаштирилган инфо-турда қишлоқ ҳаётини ифода этувчи фотоларни камерамиз объективига муҳрладик. 

Уларнинг энг сараларини сиз билан бўлишамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳудуд Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Шаҳрисабздан 80 километр узоқликда жойлашган. Қишлоқ ҳар томондан баланд тоғлар билан ўралган, шарқда 4000 метрдан ортиқ баландликка этади. Бу Ўзбекистоннинг энг баланд тоғ қишлоқларидан бири.

Ойбек Шукуров.

Ўхшаш янгиликлар