• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, ушбу ҳафтанинг 27 -28 май кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасаяди.

25-26 май республиканинг катта қисмида атмосфера босимининг пасайиши ҳароратнинг кескин исиши билан ҳамоҳанг рўй беради.  

Бу эса айни мавсум 27-28 май кунлари паст босимли ҳудудларга шимоли-ғарбдан совуқроқ жабҳадаги антициклонни фронтал шамоллар билан кириб келишига олиб келади.  

Шамоллар айни даврда чанг тўзонлари билан биргаликда кузатилиши мумкин.  

Совуқ фронт бир кун ичида ҳароратлар фарқини 5-7 даражагача пасайтиради. Масалан, Ўзгидрометнинг ўрта муддат (26-29 май) учун ишлаб чиқарилган прогнозларида ҳам 26 май кундуз куни Фарғона водий вилоятларида ҳарорат +37 даража кўтарилиши таъкидланган бўлса, 28 майга бориб ҳарорат максимум +26 даражагача пасайиши кўрсатилган. 

Дарвоқе, кутилаётган совуқ ҳаво тўлқини 22-23 май кунидаги каби жуда совуқ ва кўп ёмғирли ҳаво тўлқинини тақдим этмайди.

Ўхшаш янгиликлар