• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистоннинг миллий байрами – Наврўз айёми билан Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўз номимдан Сизни ва Ўзбекистон халқини чин қалбимдан муборакбод этишдан ғоят мамнунман.

Ўтган йили сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифим чоғида бўлиб ўтган дўстона ва сермаҳсул музокараларимиз натижаси ўлароқ мамлакатларимизнинг стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантирувчи, халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи қўшма баёнот қабул қилдик, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдик.

Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман. Сизнинг жорий йил май ойига режалаштирилган илк “Хитой – Марказий Осиё” саммитида иштирок этишингизни ва Хитойга давлат ташрифингизни кутиб қоламан.

Сиз билан биргаликда Хитой – Марказий Осиё муносабатлари истиқболлари ҳамда мамлакатларимизнинг икки томонлама ҳамкорлигига оид катта режаларини муҳокама этишимиз Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтаришига ишончим комил.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик-саломатлик, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Дўст Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик ҳамиша ёр бўлсин!

Эҳтиром ила,

 

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

Ўхшаш янгиликлар