• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Хитой дунёдаги биринчи магнитли ҳаво линиясини ишга туширди, у поездни қувват манбаисиз ҳавода ушлаб туради.

Технология Шарқий Хитойнинг Цзянси провинциясининг Синго туманида синовдан ўтказилди. 800 метрлик темир йўл кучли магнитлар билан жиҳозланган - уларнинг кучи бортида 88 йўловчи бўлган поездни баланд кўтарилган ҳолатда ушлаб туриш учун етарли.

Кўпгина мавжуд  магнитли линияларидан фарқли ўлароқ, "учар" поезд ердан тахминан 10 метр баландликда юради. Юк кўтариш кучи поездга осма ва монорелсдаги магнитлар орқали берилади.

Технология катта электр энергиясини талаб қилмайди, деб ёзади South China Morning Post. Бундан ташқари, бундай кўтарилган темир йўлни қуриш нархи бир хил узунликдаги метро қуриш нархининг тахминан 1/10 қисмини ташкил қилади.

Соҳа мутахассисларининг фикрича, нодир ер элементларини етказиб беришда устунлиги туфайли Хитой доимий магнитлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон қувватларининг 80% дан ортиғига эгалик қилади.

 

Ўхшаш янгиликлар