• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси ва ташкилотчилигида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Озарбайжон мусиқаси кунлари ўтказилди.

Самарқанд шаҳар Ёшлар Саройининг катта залида бўлиб ўтган тадбирда давлат ва ҳукумат намояндалари, маданият ва санъат ходимлари, маҳаллий озарбайжонлар ҳамда ўзбеклар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари аввало, Самарқанд шаҳар Ёшлар Саройининг фоесида Озарбайжон Маданият Маркази томонидан ташкил этилган Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган фото ва нашрлардан иборат кўргазма билан танишдилар.

Озарбайжон мусиқаси кунларининг тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказилишини муҳим воқеа сифатида қайд этган Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Рустамбек Қобулов мамлакатларимиз ўртасидаги барча соҳалардаги алоқалар ривожланиб бораётгани ҳақида тўхталиб, маданият соҳасидаги ҳамкорлик юксак даражада эканини алоҳида фахр билан таъкидлади. 

У тадбирнинг озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиевга бағишлангани, ўзбек халқи ҳам озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидерига ўзгача муҳаббат ҳамда эътибор кўрсатаётгани, Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига оид тадбирлар Ўзбекистонда катта тантаналар билан ўтказилаётганини билдирди. 

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти билан боғлиқ йирик тадбир ва консертлар деярли ҳар йили қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани, Озарбайжон маданияти ва мусиқаси қардош мамлакатда доимо катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.

Самир Аббасов озарбайжон ҳамда ўзбек халқларининг тарихий яқинлиги, умумий маданий қадриятлар бирлаштиражагига урғу қаратиб, “Ўзбекистонда Озарбайжон мусиқаси кунлари” Озарбайжон маданиятининг буюк ҳомийси, Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиевга бағишланганини яна бир бор эътироф этди. 

Шундан сўнг “Ўзбекистонда Озарбайжон мусиқаси кунлари” доирасида Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гуляноғ Маммадова “Жон Озарбайжондан жон Ўзбекистонга севги ила” концерт дастурини намойиш этди. Озарбайжон ва ўзбек қўшиқлари ижро этган Гуляноғ Маммадова куйлаган халқ қўшиқлари ва муғомларимиз айниқса томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.

Концертда ўзбек санъатининг таниқли вакилларидан бири бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Гуляноғ Маммадова билан халқ қўшиқларидан дует тарзида куйлашди.  
Аншлаг тарзда кечган концерт дастури самарқандлик санъат ихлосмандлари учун чинакам байрам дастури бўлди. 

Қайд этиш жоизки, Озарбайжон мусиқалари тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тадбирларда, тўй-у томошаларда, халқ орасида уюштириладиган маросимларда ўзгача меҳр билан ижро этилади.

Ўхшаш янгиликлар