• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Қирғизистоннинг "Аlliance-press.kg" ахборот-таҳлил агентлиги порталида 13-14 май кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақидаги мақола Қирғизистоннинг "Аlliance-press.kg" ахборот-таҳлил агентлиги порталида эълон қилинди. 

Мақолада таъкидланишича, мазкур форумни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида минтақа мамлакатлари етакчи аёлларининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашиш мақсадида илгари сурилган.

Портал маълумотига кўра, форумда Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукумат раҳбарлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ишбилармон хотин-қизлар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар ва иқтисодиёт тармоқлари ходимлари иштирок этади.

"Форум 10 та параллел сессия доирасида ўтказилади. Иштирокчилар хотин-қизларнинг фан, таълим ва инновацион фаолиятдаги иштироки ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиши, ҳозирги глобал иқтисодиётда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали камбағалликни камайтириш, тадбиркорлик, етакчилик ва инновацияларга жалб этиш масалаларини муҳокама қилади", – деб хабар беради "Alliance-press.kg".

Агентлик маълумотига кўра, анжуманда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда хотин-қизларнинг иштироки масаласи кўриб чиқилиши ҳам кутилмоқда. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бизнес ва жамиятда уларнинг иштирокини рағбатлантиришда парламентларнинг ўрни, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш, молиявий имкониятлардан фойдаланишда гендер тафовутни бартараф этиш, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

"Шунингдек, "яшил" иқтисодиётни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг минтақадаги гендер муаммоларга таъсири масаласида ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувлари ҳам кўриб чиқилади", – дея қайд этилган мақолада.

Ўхшаш янгиликлар