• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Тойлоқ туманида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 23 июнь куни соат 00:30ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Чароғбон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 7 км.да Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган д/р 30 021 НAA «Некcия-2» русумли автомашина йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.П.нинг бошқарувида бўлган д/р 30 O 201 ХA «Малибу» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Некcия-2» русумли автомашинада бўлган М.Хурсандов, йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлар.

«Некcия-2» русумли автомашинанинг қолган йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 1992 й.т. А.И. ва 1994 й.т. Н.М. ҳамда «Малибу» русумли автомашина ҳайдовчиси А.П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 2005 й.т. А.М. ва 2004 й.т. А.Р.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар