• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро С.С. ва бошқалар Пайариқ туманидаги “O`.B.” фермер хўжалигининг 0,70 гектар ер майдонини иссиқхона қуриш учун фуқаро С.И.га ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “И.Ф.” АЖ буюм бозори назоратчиси А.Ш. ва фуқаро С.С. тадбиркор Х.И.га ушбу буюм бозори ҳудудидан савдо нуқтаси учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 25 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларни тўлиқ қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар