• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар:

19 январь соат 11:00 да:

- Фарғона вилояти

Фарғона ш., Б.Марғиноний кўч., 4-уй.  

Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

73 244-40-01.

20 январь соат 11:00 да:

- Андижон вилояти

Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази  

Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи.

☎95 202-33-55;

21 январь соат 11:00 да:

- Наманган вилояти

Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

 69 227-94-64, 69 227-97-27.

Ўхшаш янгиликлар