
Украинадаги оммавий отишма пайтида Лвовга 18 та камикадзе дрон ҳужум қилди, улардан 15 таси уриб туширилди. Оқибатда катта ёнғин чиқди, икки киши вайроналар остидан олиб чиқилди, эркакнинг аҳволи оғир. Кейинчалик вайроналар остидан омборда ишлаган эркакнинг жасади чиқариб олингани айтилди.
Лвовдаги саноат корхонасига берган дрон ҳужуми оқибатида 300 тонна гуманитар ёрдам ёниб кетди. Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги гуманитар координатори Денис Браун баёнотига таяниб, “РБК-Украина” хабар берди.