
Бугун, пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида “Пахтакор” жамоаси БААнинг “Ал-Айн” клуби билан ўйин олиб борди.
Меҳмон БАА жамоаси “Пахтакор” дарвозасига жавобсиз 3 та голни урди.
Шу тариқа “Пахтакор” дастлабки бахсда мағлубиятга учради.
Пахтакор 0 - 3 "Ал-Айн".
Ўйиннинг 11 ва 66-дақиқаларида "Ал-Айн" футболчиси Кожо Фо-Доҳ Лаба, 25 дақиқасида Ҳолид Ал Балоуши томонидан "Пахтакор" дарвозасига голлар киритилди.