• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Рақобат қўмитаси "Ўзэнергоинспекция"нинг Қорақалпоғистон бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолини сифатли бензин маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида жойларда ёқилғи маҳсулотларининг сифатини ўрганиш бўйича назорат тадбирини ўтказди.

Ўрганишларда Қорақалпоғистон Республикасида иш юритувчи «Рафс» СИЧК, «Рухшона Ҳамид» МЧЖ, «Сувиншоатгазқурилиш» ХК, «Имкон-ҳамкор» ХК, «Руслан» ФХ, «Тўрткўлли бунёд ойл» МЧЖ ҳамда «Гулнора газ сервис» МЧЖларга қарашли АЁҚШларда қатор қонунбузарликлар аниқланган.

Ушбу ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бензин маҳсулотлари харид қилиниб, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилганида уларнинг сифатсизлиги маълум бўлган.

"Лаборатория хулосасида ёнилғи қуйиш шохобчаларидан намуна олинган АИ-92 бензиннинг таркибидаги октаннинг норматив ҳужжат талабига кўра 92,0 бўлиши кераклиги, лекин текшириш натижасида ушбу кўрсаткич шохобчалардан олинган намуна ёқилғи маҳсулотларида  90 га ҳам етмаганлиги, O‘zDst 3031:2015 1-1-банди талабига жавоб бермаслиги ҳақида хулоса қилинган" – дейилади хабарда.

Қўмита 2023 йил АИ-92 маркали сифатсиз жами 26 минг литрдан зиёд автобензин сотилганлиги, бунинг натижасида истеъмолчиларга жами 277 млн сўм зарар етказилганлигини маълум қилди.

Ўтказилган текшириш натижалари бўйича ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қарор, кўрсатмалар берилди.

Ўхшаш янгиликлар