• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Элликқалъа туманида маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этганлиги юзасидан маълумот берилди. 

Маълум бўлишича, воқеа 27 май куни соат 16:20 ларда, Элликқалъа тумани, Қилчиноқ ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 615-километрида, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. қоидаларни қўпол тарзда бузган ҳолда, "Lacetti" русумли автомобилни маст ҳолда бошқариб, қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб, рўпарасидан, ўз йўлида келаётган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ж.И. бошқарувидаги "Labo" русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Зарб оқибатида "Labo" автомобили ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи М.Н. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар