• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

5 йилдан давомида оғир шароитда яшаган Нукуслик фуқаронинг "авария" ҳолатига келиб қолган уйи туфайли ўзининг ва қизининг соғлиғи жиддий зарар кўради.

 Қорақалпоғистонлик аёл мана шу муаммо ечимини кутиб Омбдудсманга мурожаат қилади. 

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мурожаатчининг ҳолатини ўрганиш учун Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймовага ҳудудга етиб боради. 

Минтақавий вакил мурожаатчининг уй манзилига маъсул сектор раҳбари, маҳалла бўлим бошлиғи ва фуқаролар йиғини раиси билан борганида ҳақиқатдан ҳам фуқаро жуда оғир шароитда яшаётганига гувоҳ бўлади. Унга асосан, уйнинг том қисмидаги тахталарни ваҳмак (термит) ҳашароти еб битираётгани сабабли, турар-жой авария ҳолатига келиб қолган. 

Қолаверса, ёғингарчилик бўлса уй томидан чакки ўтади, иситиш тизими ишламагани сабабли уй доим совуқ ва зах ҳолатда бўлади.

 Ўрганиш ишлари давомида фуқаро Б.З. ишсизлиги сабабли арзон турар-жой учун ипотека кредитини расмийлаштира олмаётгани ва тўловларни вақтида тўлаши учун ҳам доимий ишга эга бўлиши кераклигини маълум қилган. 

Омбудсман вакили Зухра Реймованинг аралашуви билан мурожаатчига шаҳар ҳокимлиги балансида турган Нукус шаҳар “Елиабад” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадон вақтинча ажратиб берилган. 

"Ҳозирги кунда фуқаро Б.З.нинг мутахассислиги бўйича доимий иш билан таъминланиш чоралари кўрилмоқда",- дея "Даракчи"га маълум қилмоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар