• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича,  "Намуна" МФЙ ҳудудида жойлашган (бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган) "Оҳангарон ҳаёти" биносида бузиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борада шаҳар ҳокими қарори қабул қилинган ва томонлар (проваслав черкови ва таҳририят) ўртасида бино-иншоотни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган.

Мазкур бинодаги газета архиви сақланаётган хонага эса ҳали зарар етказилмаган. У ердаги мулкни олиб чиқиб кетиш бўйича таҳририят вакиллари бир неча бор огоҳлантирган. Қолаверса, икки ой аввал шаҳар ҳокимлиги каналида бинонинг бузилиши ҳақида билдириш эълон қилинган.

"Оҳангарон ҳаёти" газетаси учун шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган бошқа бино қайта таъмирлаб бериш шарти билан ажратилган. (Ушбу бино таҳририят томонидан қабул қилиб олинган)

Юқоридагиларни инобатга олиб, шуни маълум қиламизки, аввал "Оҳангарон ҳаёти" газетасига тегишли бўлган бинони бузилишида ҳеч қандай ғайриқонуний ҳаракатлар амалга  оширилмаган.

Ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади, дейилган хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар