• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Нилуфар Усмонова! 7 ёшида "Шайтонга бўйсунган юраклар" қўшиғи билан танила бошлаган, бугун эса ўзбек шоу-бизнесининг энг машҳурларидан бири саналган хонанда иккинчи яккахон концерт дастурини тақдим этди. "Darakchi.uz" хонанданинг шоу кечасида иштирок этди.

Узоқ кутилган навбатдаги концерт дастури жонли қўшиқ билан бошланди ва шоудан ўрин олган 21 та қўйшиқнинг 70 фоизи жонли куйланди. Хонанда қалбга жо бўлиб кетган хит қўшиқларини эса мухлислари билан бирга куйлади. 

Концерт олди репетиция жараёнларида айтилганидек, саҳнада кечанинг асосий қаҳрамонидан ташқари Даврон Кабулов ва Азиз Йўлдошевлар ҳам кўриниш берди. Нилуфар Усмонова улар билан тайёрлаган дуэтини премьера қилди. Келгусида Даврон Кабулов билан куйланган дуэт учун клип ҳам олиниши режалаштирилаётгани маълум қилинди. 

Концерт дасутурининг кульминацион нуқтаси хонанданинг ота-оналарга бағишлаб айтган сўзлари ва "Ота" қўшиғи бўлди. Худди шу ўринда Нилуфар Усмонова ўз ота-онаси, ёшлик чоғлари ҳақида тўхталиб, кўзларига ёш олди. Барчадан фарзандларини етим қилмасликни сўради. 

Нилуфар Усмонованинг бу галги концерт дастури унинг мухлислари кутгандек бўлдими? Хонанданинг ўзи кутган натижага қанчалик эришди? Буни эса вақт кўрсатади.

Қуйида Нилуфар Усмонованинг шов-шувли концерт дастуридан репортажни кўришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар