• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Аввалроқ Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани хабар қилинган эди. 

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, демак, мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган тадбиркорлик субъектлари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлайди. Мазкур қоида уларга Солиқ кодексининг 483-моддасида, шунингдек, Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзларга тааллуқлидир ва 3 ойдан кейин кучга киради.

Солиқ кодексининг 75-моддаси 11-қисми

Ушбу ўзгаришлар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилган солиқ тўловчиларнинг ва солиқдан озод этилган солиқ объектларини ҳисобини юритиш мақсадида киритилган.

Эслатма: Солиқ кодексининг 483-моддасига мувофиқ қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун "ўсиш нуқтаси" деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари — 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

- Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари — 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари — 2026 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

- Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;  

- Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари — 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатга.

Ўхшаш янгиликлар