
Бугун, 21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 2024 йил учун Давлат бюджетида Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига қўшимча маблағ ажратиш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йил учун Давлат бюджетида ёшларга кутубхонадан кечки вақтда фойдаланиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси харажатлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.