• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Метрода вояга етмаган қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахс ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар беришича, 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К. Ш. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.  

Унга кўра, К. Ш. 2021 йил 18 сентябрь куни Тошкент метрополитен поездининг вагонида вояга етмаган қиз болага нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган бўлиб, Жиноят кодексининг 129- моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этликда айбли деб топилди.

Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Ўхшаш янгиликлар