• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +22.6°C
Detail image

Суд жараёнига журналист аралашуви мумкин эмас. Бу қонунда тақиқланган. Шунингдек, воқеа ҳақида суд қарори кучга кирмай туриб ёзиш, ОАВда эълон қилиш ҳам мумкин эмаслиги белгиланган. Суд қарори кучга киргунга қадар эса долзарблик йўқолади. Суд жараёни тафсилотларини ёритиш мумкинми? Бунда қандай меъёрлар белгиланган?

Ушбу саволга  Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева қуйидагича жавоб берди: 

" - Суд жараёнига, нафақат, журналист, ташқаридан ҳеч кимнинг аралашуви мумкин эмас. Судлар фаолияти дахлсиздир.  

Бироқ бу суд жараёнини кузатиш ёки ёритиш мумкин эмас, деган маънони билдирмайди. Ёритиш – бу ҳали жараёнга аралашиш, дегани эмас.

 Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади (ёпиқ суд жараёнлари бундан мустасно).

Фақат суд жараёнида аудио вавидеоёзувларни амалга ошириш учун суд мажлиси раиси (судья)дан рухсат олиш керак.

 Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда ОАВ ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек, процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.  

 Суд жараёнларини ёритишда ахборотнинг ҳаққонийлиги, холислиги принципларига ҳамда айбсизлик презумпциясига амал қилиниши шарт.

️ Шу билан бирга, журналист суд жараёнини ёритаётганда шахсий фикр-мулоҳазалар, турли изоҳлар ва шарҳлардан холи маълумот бериши, жараённи фақат суд хроникаси тарзида ёритиши керак", - деди Севара Ўринбоева.

 

Ўхшаш янгиликлар