• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га (1:0) қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

“Тўғриси, жамоанинг ўйинидан мамнунман. Аммо, гол етишмаслиги бироз ўйин услубимизга тўсиқ бўлди. Ўйинни назорат қилдик, яхши ҳимояландик. Энг муҳими дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Айнан шунинг устида кўпроқ ишлашимиз керак. Жамоа билан бор-йўғи битта машғулот ўтказдим, лекин ҳайратда қолдим. Мен кутганимдан ҳам яхшироқ ўйнадик.  

Дарвоқе, Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мақтовга лойиқ”— дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Ўхшаш янгиликлар