• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +8.1°C
Detail image

Эндиликда умумтаълим муассасаларининг дарсликлари учун ижара тўловларини исталган жойдан туриб “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимлари ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Бунинг учун “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимида “Китоб жамғармаси” бўлимига ўтиш орқали фарзандингиз таҳсил олаётган таълим муассасаси жойлашган ҳудуди, муассаса номи (рақами), таълим тили, синфи ва гуруҳини танланган ҳолда ўқувчининг “Фамилияси, Исми, Отасининг исми” киритилади. Шундан сўнг тегишли таълим тили ва синфига қараб ижара тўлови миқдори автоматик тарзда пайдо бўлади. Тўловдан олдин киритилган барча маълумотларни текшириш ва “ТЎЛОВ” тугмасини босиш билан тўлов амалга оширилади.

Электрон тўловлар бўйича саволлар ёки муаммолар вужудга келган ҳолларда Республика Мақсадли китоб жамғармасининг  (71) 239-14-91 ёки (71) 239-44-57 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар