• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Dili.me номи билан танилган вайнер Ў.Д. ва унинг шериклари безорилик содир этганликда гумонланиб, ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Блогернинг ўзи Instagramъдаги саҳифасига бугун, 20 март куни онаси билан тушган суратини жойлаштирди.

Маълумотларга кўра, блогерга қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси суд томонидан ўзгартирилган. 

23 январь куни Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаро П.А.ни уриб, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан, терговга келишдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган

Ўхшаш янгиликлар