• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

2022 йил 20 май куни соат 14:45 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани Кушон МФЙ Ҳуррият кўчасида яшовчи 2008 йилда туғилган, вояга етмаган бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) "Ваз-2106" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёда, 2008 йилда туғилган Х.Б.ни уриб юборганлиги юзасидан хабарлар тарқалган эди. ЙТҲ натижасида, пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олганлиги сабаб шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди. Хабарда келитирилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда ЙҲХХ барча ота-оналардан вояга етмаган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраган.

Ўхшаш янгиликлар