• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +38.5°C
Detail image

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Йиғилишда такидланганидек, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг олтмишдан ортиқ моддасини қамраб олади. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда. Хусусан, давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, тадбиркорликнинг ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ҳалол рақобат ҳимоя қилинишини, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаш, тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақлиги белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламентнинг ваколатларини кучайтиришга, фуқароларнинг қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган нормалар ҳам акс этмоқда. Хусусан, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам раҳбарлик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланиб, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимларнинг ваколатлари алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 

Шу жумладан, Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламентнинг ваколатларини кучайтиришга, фуқароларнинг қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган нормалар ҳам акс этмоқда. Хусусан, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам раҳбарлик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланиб, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимларнинг ваколатлари алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Хабар қилинишича, мажлисда Конституциявий комиссия ўз фаолиятини давом эттириб, фуқаролардан келаётган таклифларни умумлаштирган ҳолда, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиб бориши қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар