• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Бугун “Киночилар уйи”нинг катта залида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ватан" киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг "Ватан остонаси" фильмининг премьераси катта тантана билан ўтказилди.

Мазкур фильм Кинематография агентлиги ҳамда Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, унда чегарачилар ҳаёти, уларнинг машаққатли заҳмати ва касбига бўлган фидойилиги ҳақида ҳикоя қилинади.

Анъанага кўра “Қизил йўлакча” бўйлаб фильм ижодкорлари Чегара қўшинлари Ҳарбий оркестри жўрлигида тантанали кутиб олинди.

Тадбирнинг асосий қисмини  Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шухрат Турсунович Ризаев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Раисининг ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Хусанов Салимжон Эркинжоновичлар томонидан очиб берилди.  

Шундан сўнг фильм суратга олинишида яқиндан ёрдам берган ташкилотлар вакиллари ва фильмнинг барча ижодкорларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, премьерага Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари қўмондонлиги, ДХХ Академияси, Қуролли кучлар Академияси, Давлат Божхона қўмитаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон миллий гвардияси қўмондонлигидан махсус мехмонлар ташриф буюришди.

Ўхшаш янгиликлар