• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Бугун халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Яхшибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани муносабати билан Боғот тумани ҳокими лавозимига Назаров Жаҳонгир Бахромович  номзодини тавсия этди.

Музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқулладилар. Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Назаров Жаҳонгир Бахромович  Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Шунингдек, Эгамов Бобурбек Давлатназарович - Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари  лавозимида фаолият юритган.

Ўхшаш янгиликлар