• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ҳужжат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь томонидан имзоланди.

Битим Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн. юань (37,5 млн. доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилди.

Ўхшаш янгиликлар