• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image

Американинг таниқли Кардашианлар оиласи аъзоси Кайли Дженнер Instagram'да 300 миллион обуначига эга бўлган дунёдаги биринчи аёлга айланди. Бу ҳақда ELLE хабар берди, деб ёзади "Zamon.uz "нашри.

Қайд этилишича, Кайли ижтимоий тармоқдаги энг машҳур блогерлар рўйхатида иккинчи бўлди. Унда 388 миллион обуначи билан Криштиану Роналду етакчилик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, у сўнгги икки ой ичида ўз саҳифадига ҳеч нарса жойлаштирмаган. Шунга қарамай унинг обуначилари сони тинимсиз ортиб бормоқда. Унинг "Инстаграм"да фаол эмаслигига фарзандларининг отаси Тревис Скоттнинг Хюстондаги “қонли” Astroworld фестивалидаги чиқиши билан боғлиқ фожиали жанжал сабаб бўлган. У ерда 10 нафар томошабин ҳалок бўлгани айтилади.

Маълумот учун, Кайли Женнер иккинчи бор она бўлиш арафасида.

Ўхшаш янгиликлар