• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28.9°C
Detail image

Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири “Катта Лангар Қуръони” қўлёзмаси саҳифалари бугунги кунда Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланади.

Тахминларга кўра, қўлёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Бугунги кунгача уларнинг 97 саҳифаси етиб келган. Қолган саҳифаларнинг тақдири сирлигича қолмоқда.

Мазкур қўлёзма матни сайқалланган ҳайвон териси — пергаментга битилган. Саҳифаларнинг ўртача ўлчами 52,5х34,0 см.ни ташкил этган. Матнлар араб алифбосининг куфий-ҳижозий хатида ёзилган.

Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида қўлёзманинг 81 саҳифаси сақланмоқда. Маълум бўлишича, улар 1936 йилда нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган. Олим Е.Резван ёзишича, қўлёзманинг яратилиши VIII аср охирига тўғри келади.

Лойиҳа бош ҳомийси – “ErielGroup”                          

Ўхшаш янгиликлар