• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ҳиндистон ва Бангладешда ҳафта бошидан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари, кўчкилар ва бўронлар оқибатида камида 57 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди. 

Қайд этилишича, Ҳиндистон ва Бангладешдаги сув тошқинлари, кўчкилар ва бўронлар миллионлаб инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатган. Ҳиндистоннинг Бихар штатида пайшанба куни содир бўлган бўрон оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди.

Мамлакатнинг энг кўп жабрланган ҳудудларидан бири бўлган Бангладеш билан чегарадош Ассам штатида 14 киши ҳалок бўлди.

Ассамда 850 мингдан ортиқ одам электрсиз, 90 мингдан ортиқ одам уйларидан эвакуация қилинган ва вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

Штатда кўплаб уйлар шикастланган. Вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ерлари ва маҳсулотлари катта зарар кўрди.

Бангладеш сўнгги йиллардаги энг кучли сув тошқинини бошдан кечирди, чунки кучли ёмғир туфайли дарёлар қирғоққа тўлиб кетди.

Табиий офатдан минтақадаги 2 миллион киши жабр кўрди. Бангладеш расмийлари ҳозиргача сув тошқинлари оқибатида 10 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Мамлакат шимоли-шарқидаги Силхет шаҳрида 50 мингдан ортиқ хонадонда электр энергияси узилган. Қайд этилишича, сув сатҳи пасаймагани учун ҳудудда маълум муддат электр энергияси таъминланмайди.

Ўхшаш янгиликлар