• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Иммунолог Михаил Костинов ташқи ҳавода маълум шароитлардагина кишиларга коронавируснинг омикрон штамми юқмаслигини маълум қилди.

''Вируснинг одамдан одамга ўтмаслиги кўп нарса,  масалан, ҳаво ҳарорати(ҳарорат қанчалик паст бўлса, вирусга шунчалик зарарли), ёғингарчилик(ёмғир, қор ва шиддатли ёғинлар вирусни тез ерга туширади), шамол тезлиги ва йўналиши каби табиий омиллар ва энг муҳими оралиқ масофа сақлашга ҳам боғлиқ.'' дейди мутахасис ''Аргументы и Факты'' журналга берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, ташқи муҳитда одамлар бир бири билан гаплашганда, қучоқлашиб сўрашганда вирус юқиш хавфи сезиларли ошади. Бирор кимсага қарата, аксириш ва йўталиш ҳам хавфни каррасига ошириши мумкин. Костиновнинг қўшимча қилишича, одам гавжум жойларда албатта ниқоб тақиш лозим, одамлар мавжуд эмас жойларда эса ниқобни ечиб қўйиш мумкин.

Коронавируснинг омикрон штамми ноябрь ойида Ботсвана ва ЖАР да топилган. Янги вариант аллақачон 120 та давлатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам аниқланган. У олдинги делта штаммига нсбитан 16 баробар тезроқ тарқалади ва доминант хусусиятга эга.

Ноқулай об-ҳаво шароити вируснинг янги штаммлари тарқалишини бироз пасайтиради, аммо бизнинг минтақада илиқ ва ёғинсиз қиш ҳолатни янада оғирлаштирмоқда. Айниқса, бу мавсум водий вилоятлари ва бошқа вилоятларда ҳам грип, шамоллаш ва вирус билан боғлиқ касалликлар тез авж олмоқда.

 

 

Ўхшаш янгиликлар