• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ezgu film” студияси томонидан суратга олинган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” бадиий фильми  тожик тилига таржима қилинди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур фильм Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланиб, унда 5 фарзандини фронтга жўнатган аёл Зулфия ая тақдири ва кечинмалари акс эттирилган.

Кинокартина аввал рус тилига таржима қилинган ҳамда 19-22 май кунлари Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган “Ўзбек киноси кунлари” доирасида илк бор рус тилида премьераси ўтказилган.

Ҳозирги пайтда фильмнинг инглиз тилидаги субтитр, рус ва тожик тилларидаги таржима вариантлари тайёр.  

Келгусида “Илҳақ” бадиий фильмини қозоқ, қирғиз ва туркман тилларига таржима қилиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар