• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Ўзбекистон кинематография  агентлиги буюртмасига асосан, “Ezgu fılm” студиясида суратга олинган “Илҳақ” бадиий фильми тез кунларда Тожикистон телеканаллари орқали намойиш этилади.

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида ўзбекистонликларнинг матонати ва жасорати ҳақида “Илҳақ” бадиий фильми 2020 йилда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган ва Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан миллий телеканалларимиз орқали намойиш қилинган эди.

Фильм ғояси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, давлатимиз раҳбари 2019 йилда тошкентлик Зулфия ая Зокирова, унинг ўғиллари ва келинлари  ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильм суратга олишни ўзбек киноижодкорлари олдига вазифа қилиб қўйган эди. Ижодий гуруҳ бир йил давомида муттасил иш олиб борди. Кейинчалик Агентлик раҳбарияти тавсияясигаа биноан Беларусь Республикасида қўшимча  жанг саҳналари ҳам суратга олинди.

Фильм ўзбек томошабинлари томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олинди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан фильм ижодкорларининг бири гуруҳи юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Жумлаадан бош роль ижрочиси Дилором Каримова “Ўзбекистон Халқ артисти”, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонларига муносиб кўрилди.

2021 йилнинг 19-21 май кунлари Тожикистонда ўтказилган Ўзбекистон киноси кунлари доирасида “Илҳақ” бадиий фильми Душанбе ва Ҳисор шаҳарларида катта экранларда намойиш қилинди. Томошабинлар фильм томошаси пайтида кўз-ёшларини тийиб тура олмадилар. Фильм намойишидан сўнг, томошабинларнинг олқиши бир неча дақиқа давом этди.

Айни пайтда “Илҳақ” бадиий фильмини тожик тилида овозлаштириш ишлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга сафари кунлари мазкур фильм тожик телеканаллари орқали намойиш қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар