• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Жорий йилнинг 31 январь куни Фарғона вилояти ИИБда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ижтимоий инфратузилма объектларининг реал ҳолатини, аҳолини газ, электр энергияси, кўмир ва ичимлик суви билан таъминлаш аҳволи ва фуқароларнинг ушбу тизимдан розилигини ўрганиш, истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини, озиқ-овқат захиралари мавжудлиги ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилганлиги, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллаларда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётига оид масалалар муҳокама этилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларига маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, мактаб ўқувчилари, талабалар, аёллар ва ёшлар орасида қонунга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш дастурларининг ижроси, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда ёшлар, аёллар томонидан ва ишсизлик оқибатида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасида маҳаллада шакллантирилган бешликнинг яъни, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги тушунтирилди.

Тадбир жараёнида, Ички ишлар вазири республика жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда бу борада масъул идоралар билан кунлик фаолиятни ташкил этиш аҳволи танқид қилиб, йўлларда инсон хавфсизлиги учун муносиб шароитларни яратиш, йўлларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, қоидабузарликларни қайд этишнинг замонавий рақамли технологияларини янада кенгроқ жорий этишга, профилактика инспекторининг маҳалла фаоллари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Ўхшаш янгиликлар