• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Грузия Давлат хавфсизлик хизмати мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганидан огоҳлантирди.

“Жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида маълум бир гуруҳлар томонидан Грузияда беқарорлик ва фуқаролар тартибсизликлари режалаштирилмоқда, пировард мақсад ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришдир”, — дейилади Давлат хавфсизлик хизмати Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда.

Таъкидланишича, бузғунчи жараёнларнинг бошланиш санаси тасодифан танланмаган, чунки бу даврда Еврокомиссиянинг оралиқ ва якуний ҳисоботлари эълон қилиниши керак. Баёнотда қайд этилишича, «фитначилар» Еврокомиссия қарори Грузия учун салбий бўлишини кутишмоқда, бу эса расмийларни Россия манфаатларини кўзлаётганликда айблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Баёнотда таъкидланишича, ташкилотчилар 2014 йилда Украинада содир бўлган Евромайданга ўхшаш сценарийни Грузияда ҳам амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Разведка хизматининг хабар беришича, "фитначилар" томонидан Тбилиси марказида “чодирлар шаҳарчаси” яратиш, баррикадалар ўрнатиш, пикетлар ўтказиш ва ҳукумат биноларини эгаллаб олиш, провокацияларни амалга ошириш бўйича бир қанча сценарийлари ишлаб чиқилмоқда.

“Ушбу хавфларни зарарсизлантириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда барча зарур профилактика чора-тадбирларини амалга оширмоқда”, — дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар