• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиради. Бу ҳақда 17 апрелдаги ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича берилган баёнотда айтилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

ЕИ, шунингдек, Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳияти билан зудлик билан таъминлаш ва барча зарур ҳарбий ёрдам, жумладан, артиллерия снарядлари ва ракеталарни етказиб беришни тезлаштириш ва фаоллаштириш зарурлигини таъкидлайди. Унинг етакчилари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари алоҳида мамлакатларни вазирлик даражасида зарур чораларни кўришга чақирди.

22 апрель куни Европа Иттифоқи мамлакатлари Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

"Бизга кўп сўзлар керак эмас, бизга кўпроқ ҳарбий техника керак - уларга керак! Киевга янги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ойлар эмас, балки кунлар ва ҳафталар масаласидир", — дея таъкидлаган Европа кенгаши раиси Шарл Мишел журналистлар билан суҳбатда.

Ўхшаш янгиликлар