Эртага, 22 ноябрь куни Тошкентнинг икки туманидаги айрим ҳудудлар аҳолиси электр таъминотидан вақтинча ўчирилади.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали берган эълонга кўра, айни пайтда ушбу ҳудудларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
- Бектемир тумани: "Гулбог" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод тумани: "Аргин" МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги маълум қилинган.