• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХ автомобили бўлган Nexia-3 ўзаро тўқнашди. Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи машина ҳайдовчиси вафот этган.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Элликқалъа туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

10 август куни соат 10:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4H-155 «Бўстон-Сарабий» автомобил йўлининг 10-километрида икки автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унинг иштирокчиларидан бири йўл-патрул хизмати автомобили бўлган.

Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси, 1977 йилда туғилган З.Ю (у автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган эҳтиётсизлик оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими, 1981 йилда туғилган Н.А.га бириктирилган Nexia-3 русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида Lacetti ҳайдовчиси З.Ю олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар