• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Украина инқирози ортидан озиқ-овқат танқислиги туфайли сайёрамиздаги оч ва тўйиб овқатланмайдиганлар сони 220 миллионга етиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Маурицио Мартина маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, инқироздан олдин ҳам дунёда оч одамлар сони кўпайган. Хусусан 2021 йилда 53 мамлакатда деярли 200 миллионга яқин киши очарчиликни бошдан кечирган.  Украинадаги вазият сабаб вазият янада ёмонлашган. 

"Ҳозирги можаро очлик билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштиради, бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, оч одамлар сони яна 18 миллионга кўпайиши мумкин, аммо кўп нарса кейинги воқеаларга боғлиқ", деди Мартина.

Ўхшаш янгиликлар