• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +34.2°C
Detail image

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълум қилинишича, эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага, 25 июнда ҳаво ҳарорати кечаси 21-24°, кундузи 36-39° атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44° гача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26° гача, кундузи 38-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45° гача кўтарилади.

"Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин",-дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар